Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
12 фев 2026, 22:43
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе шанба куни "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Франциялик футболчи "Реал"нинг умумжамоа машғулотларида икки кундан буён қатнашгани йўқ. У ҳали ҳам декабрь ойи охирларида оёғидан олган жароҳати сабабли ноқулайлик ҳис қилмоқда. Шу сабабли унинг ЛаЛига доирасидаги навбатдаги баҳсда қатнашиши сўроқ остида турибди.

"Реал" ЛаЛига 24-тури доирасида 14 февраль куни "Реал Сосьедад"ни ўз майдонида қабул қилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/carlitosonda