Мбаппе: “ЖЧда ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилишдан фахрланаман”

Sherzod Nurmatov
15 май 2026, 14:35
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 учун Франция терма жамоасига чақирилганига жавобан шундай деди.

"Жаҳон чемпионати, 3-қисм. Мен яна бир бор энг буюк турнирлардан бирида ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлганимдан жуда фахрланаман. Мухлислар биздан фахрланишига ҳаракат қиламиз", – деди Мбаппе.

ЖЧ-2026 шу ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Франция "I" гуруҳида Сенегал (16 июнь), Ироқ (22 июнь) ва Норвегия (26 июнь) терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: France 24