Маттеус: “Ювентус” аввалгидек А Серия жамоаларига таҳдид сола олмайди
14 дек 2017 00:15
Янгиликлар
Маттеус: “Ювентус” аввалгидек А Серия жамоаларига таҳдид сола олмайди
“Бавария” ва Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус “Ювентус” ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Ювентус”ҳозир бир неча йиллардан буён А серия жамоаларини қўрқувда ушлаб тура олган жамоа эмас. Албатта бошқа жамоалар ҳам анча кучайишди.Ўйлашимча, туринликлар ҳимоя чизиғи анча заифлашди. Улар Дани Алвес ва Леонардо Бонуччи жамоани тарк этгач, иккита трансферни амалга оширишлари лозим эди.
Бонуччи ҳимоя чизиғи етакчиси эди ва у орқали кўп камчиликлар ёпиларди. Туринликлар ҳимояда ўтган мавсумдагидек кучли эмаслар”, дея Маттеуснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sun нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар