“Машъал” 9 та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраган мураббий билан хайрлашди

25 апр 2026, 17:16
“Машъал” бош мураббийи Игор Суров клубдан кетди.

Бу ҳақда Муборак клуби матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, мураббий билан тузилган меҳнат шартномаси ўзаро келишувга кўра бекор қилинган.

Мутахассис жамоага жорий йилнинг февраль ойида келган эди. “Машъал” ҳозирда Суперлигада 9 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган ҳолда жадвалнинг сўнгги ўрнида бормоқда.

Қайд этиш керакки, Суров бунгача бир неча турдан бери даволанаётган ва ўйинларда кўриниш бермаётган эди.


Манба: "Машъал" матбуот хизмати