"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди

Alisher Ostonov
9 ноя 2025
Қашқадарё дербилари доим қизиқарли ва муросасиз ўтади.

Кеча Суперлиганинг 28-турида "Насаф" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди. Учрашув якунида омад муборакликларга кулиб боқди (2:1). Жамоа 17 йиллик танаффусдан сўнг яна рақиби майдонида 3 очко қўлга киритди. "Машъал" сўнгги бор 2008 йилги мавсумда бу вазифани бажарганди (3:2).

"Аждарлар"ни олдинда 20 ноябрь куни Тошкентда "Пахтакор"га қарши тўқнашув кутаётган бўлса, 2 кун ўтиб "Машъал" "Навбаҳор"ни меҳмон қилади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia