Март ойида истеъфога чиқарилган мураббий "Реал" элчисига айланди
12 ноя 2019 21:45
Янгиликлар
Март ойида истеъфога чиқарилган мураббий "Реал" элчисига айланди
"Реал" собиқ бош мураббийи Сантьяго Солари клубга қайтди.
Хабарларга қараганда, у "Реал" элчисига айланди. Солари Мадриддаги Европа университети қошида ташкил топган "Реал" мактаби ўқув йилининг очилиш маросимида қатнашди.
"Камтарлик, ўзингни бағишлашга тайёр туриш ва ҳамжиҳатлик спорт қадриятларининг калити ҳисобланади. Ушбу қадриятлар "Реал" қонида ҳам бор", – дея қайди этди Солари.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис шу йили март ойида мадридликларнинг бош мураббийлик курсисидан озод этилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар