

Хабарларга қараганда, у "Реал" элчисига айланди. Солари Мадриддаги Европа университети қошида ташкил топган "Реал" мактаби ўқув йилининг очилиш маросимида қатнашди.
"Камтарлик, ўзингни бағишлашга тайёр туриш ва ҳамжиҳатлик спорт қадриятларининг калити ҳисобланади. Ушбу қадриятлар "Реал" қонида ҳам бор", – дея қайди этди Солари.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис шу йили март ойида мадридликларнинг бош мураббийлик курсисидан озод этилганди.



