UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

Марсело: "Эл-Классико" вақтида дунё тўхтаб қолади" Янгиликлар

Марсело: "Эл-Классико" вақтида дунё тўхтаб қолади"

Теглар :  Марсело
"Реал" ҳимоячиси Марсело "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Футболчи "Эл-Классико" узоқ вақтдан сўнг Криштиану Роналдусиз ўтиши ҳақида ҳам гапирди.

"Реал" - буюк клуб, Роналду эса - буюк футболчи, аммо клуб футболчидан устун. "Реал"нинг тариҳи ҳайратланарли, Роналду ҳам унга ўз хиссасини қўшди. Футболчи клубини ўзгартириши мумкин, аммо кейин фаолиятини якунлайди, "Реал" эса ўз тарихини давом эттиради.

"Реал" футболчиси сифатида "Камп Ноу"да тўп тепиш ажойиб. Барча мухлислар сенга қарши бўлса, бундан илҳомланасиз. "Эл-Классико"да кам хато қилган жамоа ғолиб бўлади. "Реал" бор эътиборни ўйинга қаратиши керак, чунки "Барселона" ҳужум гуруҳи жуда кучли эканини ҳаммамиз биламиз.

"Реал"га ўтганимда, асосий мақсадларимдан бири "Эл-Классико"да қатнашиш ва унда ғалаба қозониш эди. "Барселона"га қарши ўйнаш доимо ёқимли. Бу ўйин мавсум охирида бўладими ёки бошида, фарқи йўқ, бу учрашувни кўриш учун дунё тўхтаб қолади. Ҳар бир футболчи бундай ўйинда иштирок этишни хоҳлайди. Мен шундай омадли ўйинчилардан бириман" - дейди Марсело.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика