"Арсенал" янги ҳужумчи топди
17 мар 13:26
Янгиликлар
"Арсенал" янги ҳужумчи топди
Бельгиянинг "Брюгге" жамоаси ҳужумчиси Николо Тресольди Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиши доирасига тушди.
21 ёшли футболчи Бельгия чемпионатининг жорий мавсумида 29 ўйинда 12 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
Британия ОАВ маълумотига кўра, “канонирлар” италиялик илдизларга эга немис ҳужумчининг ўйинини диққат билан кузатмоқда.

Маълумки, инглиз гранди ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва "Брюгге" юлдузи асосий номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.
Transfermarkt баҳосига кўра, Николо Тресольдининг бозор қиймати 13 млн еврони ташкил қилади. У жорий мавсум барча мусобақаларда 47 ўйинда 16 та гол урган ва 5 та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар