Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"
17 мар 13:51
Янгиликлар
Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"
Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти нега Бразилия термасини бошқаришга қарор қилгани ҳақида гапирди.
"Мен "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим. Икки йил олдин Бразилия термасини бошқариш имконияти пайдо бўлганди, лекин мен "Реал" билан шартномамни узайтиргандим. Ўтган йили эса кетиш вақти келганини тушундим ва ҳозир бахтлиман", – деди Анчелотти.
Бразилия миллий жамоаси ёзда ЖЧ-2026'да иштирок этади. Қуръа ташлаш маросими натижасига кўра, жамоа "C" гуруҳидан жой олган ва Гаити, Марокаш ҳамда Шотландияга қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина МТЖ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар