"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026, 12:51
"Марсель" янги бош мураббийи Ҳабиб Бейе бўлди.

48 ёшли мутахассиснинг тайинлови ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Сенегаллик мураббийнинг олдинги иш жойи "Ренн" бўлиб, у жорий ой бошида ушбу лавозимни тарк этганди.

Ҳабиб Бейе футболчи сифатида 2003 йилдан 2007 йилгача "Марсель" сафида тўп тепган. У "оқ-кўклар" рулида ўтган ҳафта истеъфога чиққан Роберто Де Зербини алмаштиради.

"Марсель" 22 турдан кейин 40 очко билан Лига 1 турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жума куни жамоа чемпионат доирасида сафарда "Брест"га қарши ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: om.fr