UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  0 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  3 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  0 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  3 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  5 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  0 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  5 14:19"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди  0 13:51Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"  0 13:26"Арсенал" янги ҳужумчи топди  0 12:58Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди  3 12:30Манба: "Барселона" Флик билан шартномани узайтиради  0 12:01"Нефтчи"нинг грециялик мураббийи: "Соврин қўлга киритиш — бу таърифлаб бўлмайдиган туйғу"  15 11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  11

Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда

"Шаҳарликлар" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "The Athletic" нашри талқини бўйича дунёнинг энг кам баҳоланадиган футболчилари рўйхатига кирди.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси билан бирга, рўйхатда Федерико Вальверде, Бернарду Силва, Жоау Невеш, Ҳарри Кейн, Майкл Олисе, Виктор Осимхен ва футбол жамоатчилиги томонидан адолатсиз равишда эътиборсиз қолдирилган яна кўплаб ўйинчилар бор.

"Эҳтимол, у дунёдаги энг кам баҳоланган ўйинчи эмасдир, аммо ўтган мавсумда "Челси"га қарши ўйиндаги омадсиз дебютида голга сабабчи бўлиб қолгани, дастлабки 20 дақиқада ўзини йўқотиб қўйгани — кўпчиликни ўзбекистонлик марказий ҳимоячини ишончсиз ўйинчи деб ҳисоблашга мажбур қилди.

Бироқ шундан кўп ўтмай, Ҳусанов вазиятни ўнглади ва "Сити" уни нега сотиб олганини кўрсата бошлади — бу мавсумда эса у янада яхши ўйнамоқда. 22 ёшида у ҳақиқий дурдонага ўхшайди, айниқса, "Сити"га ўтишидан олдин у топ-чемпионатларда атиги икки тўлиқ бўлмаган мавсум ўтказганини ҳисобга олсак.

У жуда тезкор, шу билан бирга, ҳимоядаги вазиятларни яхши ўқий олади ва тўпга тажовузкор тарзда чиқади. Баъзан у ҳаддан ташқари агрессив бўлиб кетади, аммо бу камчиликларни тўғрилаш мумкин.

У тўп билан муомала қилишда ҳам яхши. Ҳусанов — ҳақиқатан ҳам катта истиқболга эга футболчи", – дейилади журналист Сэм Ли мақоласида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
17 мар 17:52:45
Adis Azizxanov
Агар хусанов Европадан булганида нархи аллакачон 100к атрофида буларди
   
17 мар 17:30:56
Азим Исмаилов
Korea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳа Ҳусанов фақат бизга зўр футболчидек туюлади десак.Дунё тан олиб бўлибди,ҳақиқатдан Ҳусанов ноёб истеъдод соҳиби кўз бермасин.
Куз тегмасин
   
17 мар 17:12:23
Korea
Ҳа Ҳусанов фақат бизга зўр футболчидек туюлади десак.Дунё тан олиб бўлибди,ҳақиқатдан Ҳусанов ноёб истеъдод соҳиби кўз бермасин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика