"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026, 20:58
Франциялик ҳимоячи Бенжамен Павар ёздаёқ Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.

Таниқли журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, жорий мавсумни ижара асосида "Марсел"да ўтказган "Интер"нинг 29 ёшли марказий ҳимоячиси француз клубини тарк этиб, Италияга қайтади.

Хабар қилинишича, "Марсель" ижара шартномасида кўрсатилган 15 млн евролик сотиб олиш бандини фаоллаштирмасликка қарор қилган. Шу билан бирга, январь ойида ҳам Павар билан битим имзолашга уриниб кўрган, аммо муваффақиятга эриша олмаган Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Қанот ҳимоячисининг "Интер" билан амалдаги битими 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt баҳосига кўра, унинг бозордаги нархи 20 млн евро. Бенжамен жорий мавсум "Марсель" сафида 26 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur