UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Хавьер Тебас: "Мессининг кетиши фожиа эмас"  0 23:23Қатар АҚШ прократурасининг хулосасига қарши  1 23:08Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 22:54Роналду "Реал" раҳбариятини қизиқтирмайди  6 22:40"Қизиқарли факт". Арсен Венгерни жароҳатлашига оз қолган Ҳабиб Коло Туре ҳақида  4 22:22"Биз ҳамиша биргамиз". Хитойдаги Одил Аҳмедовдан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами  25 22:10Кассано: “Унданда чиройлироқ эдим”  0 21:55Клуб мураббийлари ўз мамлакати термасини бошқарса  10 21:35Беларусь чемпионатини Sky Sports таҳлил қилмоқда, Тожикистон юқори лигасини эса …  12 21:05ПСЖ Икардини сотиб олишга қарор қилди  5 20:53ФИФА собиқ вице-президенти ЖЧ-2018 мезбонини танлаш учун 5 млн доллар олган, яна бир амалдорга эса пора таклиф қилинган  3 20:50Интервью. Амиржон Сафаров: “Пули қанчалик кўп бўлса ҳам, маҳорати бўлмаса яхши футболчи бўла олмайди”  2 20:15Беларусь чемпионати. 3-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  11 20:05Сонни 1 ойлик армияда нималар кутмоқда?  3 19:35Мавсум давом этмаса, АПЛ грандлари қанча зарар кўриши маълум бўлди  3

Мане АПЛда энг зўр, "Тоттенхэм" энг ёмон жамоа, де Брюйне энг чиройли гол муаллифи, энг яхши мураббий эса... ("The Guardian") Янгиликлар

Мане АПЛда энг зўр, "Тоттенхэм" энг ёмон жамоа, де Брюйне энг чиройли гол муаллифи, энг яхши мураббий эса... ("The Guardian")

Коронавирус сабаб деярли бутун дунёда футбол учрашувлари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Британиянинг "The Guardian" нашри АПЛнинг жорий пайтига қадар бўлган ўйинлардан келиб чиқиб ўз рейтингини тузиб чиқди. Бунда нашр мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, мураббийи ва ўйини каби номинацияларни эълон қилди.

P.S. Бу рейтинг ва энг яхшилар фақатгина "The Guardian" нашри талқини ва бу ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас.

Энг яхши ўйинчи сифатида "Ливерпуль" форварди Садио Мане қайд этилган. Мане Премьер-лиганинг 26 ўйинида 14та гол урган ва 9та голли пас берган.



Энг яхши ёш ўйинчи сифатида "Вулверхэмптон" вингери Адама Траоре кўрсатилган. Траоре гол+пас тизимида 11 (4+7) очко тўплаган. Испан айни пайтда 24 ёшда.



Энг чиройли гол сифатида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг "Ньюкасл" билан ўйин (2:2)даги узоқдан берган зарбаси тан олинган.



"Шеффилд Юнайтед" устози Крис Уайлдер энг яхши мураббий деб топилди.



Энг яхши трансфер деб Дэнни Ингзнинг "Ливерпуль"дан "Саутгэмптон"га ўтгани ҳисобланган.



Мавсумнинг энг зўр ўйини сифатида 19-турдан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" баҳси қайд этилган. Ўшанда "бўрилар" Гвардиола шогирдларига ўз уйларида 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, 55 (Адама Траоре), 82 (Раул Хименес) ва 89 (Мэтт Доэрти) дақиқаларда киритилган голлар эвазига супер камбэкни амалга оширишганди.



Шунингдек, нашр "Тоттенхэм"ни мавсумнинг энг ёмон жамоаси деб атаган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+1   
26 мар 23:56:25
ACM Man Utd
wolwes murabiyiga berish k.k balki sheyfild zor emas wolwes zor
   
26 мар 23:56:54
ACM Man Utd
i janob joze qolib ketibdiku
   
26 мар 19:39:24
Sardor Abubakirov
Shu Adama troure PlayStation da zor chiqqanda , eng zor trener baribir Babayan , Babayan N1
-2   
26 мар 17:30:58
Real va Chelsea
Мавсумнинг энг келишилган ўйини сифатида 19-турдан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити"
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг