

28 ёшли футболчи Англия чемпионатида ўйнашни хоҳламоқда, шу сабаб у агентидан ўз хизматларини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилишни сўраган.
Хабарларга кўра, агент шунингдек Форсберг билан шартнома имзолашни "Лестер", "Эвертон", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клубларига ҳам таклиф этган. Клуб ўйинчининг сотувидан 17 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Швед жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.



