"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди
26 янв 18:52
Янгиликлар
"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди
Италия чемпионатининг "Сассуоло"га қарши сафар ўйинидан (0:1) кейин "Кремонезе" жамоаси автобуси стадионни дарвозабон Эмиль Аудеросиз тарк этган.
Бу ҳақда "Sky Sports" телеканали хабар берди.
Манбага кўра, ўйиндан кейин Аудеро интервью берган, икки нафар журналист ҳамда "Сассуоло" футболчиси Жей Идзес билан суҳбатлашиб қолган. Шу пайтда жамоа транспорти стадиондан кетиб қолган.
Ҳодисадан сўнг клуб дарвозабон учун алоҳида машина буюртма қилган. Аудеро ушбу машина орқали Кремона шаҳрига етиб бориб, жамоага қўшилган.
29 ёшли Аудеро жорий мавсум "Кремонезе" таркибида 19 ўйин ўтказиб, 22 та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар