Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"
31 янв 09:38
Янгиликлар
Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"
"Биз яна Лиссабонда "Бенфика"га қарши ўйнаймиз. Қизиғи шундаки, 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказишимизга тўғри келмоқда. Бизга эса ижобий натижа керак.
Улар яқинда кучли ўйин намойиш этиб, ўз сифатларини кўрсатишди — бу эса биринчи учрашувга тўғри тайёргарлик кўриш, яхши натижага эришиш ва "Сантьяго Бернабеу"даги мухлислар қўллаб-қуввати остида 1/8 финалга чиқишимизга ёрдам беради. Биз майдонга фақат ғалаба мақсади билан чиқишимиз керак. "Реал" ҳар доим ютуқ учун ўйнайди. Жавоб учрашуви ўз уйимизда бўлишига қарамай, биринчи баҳсдаёқ ғалабага бўлган интилишни кўрсатиш жуда муҳим.
Бизда исталган лаҳзада ўйин тақдирини ҳал қила оладиган ҳужумчи футболчилар бор ва бундан унумли фойдаланиш зарур. Албатта, ишончли ҳимоя ҳам керак, аммо жамоамизнинг кучли томонларидан бири — ҳужум, ва уни максимал даражада ишга солиш лозим.
Ҳозир бизда икки ҳафта вақт бор — машғулотлар, жароҳат олган футболчиларни тиклаш ва дам олиш учун. Бу даврни тўлиқ тайёргарликка бағишлашимиз шарт. Биз бу босқичга катта иштиёқ билан киряпмиз: олдимизда жиддий синов турибди, ҳар бир ўйин бизни ёки титулга яқинлаштиради, ёки ундан узоқлаштиради. Шунинг учун энергия ва жамоавий бирликни сақлаб қолиш жуда муҳим. Бизда кўплаб иқтидорли ўйинчилар бор, ва имкони борича жароҳатланганларни қайтариш керак — Арбелоа учун деярли тўлиқ таркибга эга бўлиш жуда аҳамиятли", — дея Бутрагеньонинг сўзларини келтиради мадридликлар расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 8-турида "Реал" "Бенфика"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Плей-офф учрашувлари 17 ва 25 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар
Фикрим ёқмаса умуман жавоб ёзма.Йўқолиб қол. Бир йутиб қўйган бўлсанглар хави даврида роса хор бўлиб юргансизлвр.Ўша сен айтаётган" қаёқдаги гейлар" деганингхам ўзларинг. Реални комментларига кирсанг хам
барсачилар қолдирган изоҳлар: "орқасига берди" . Фақат гейлар орқага қизиқади. Даже ўзингхам орқадан гапиргансан.
Хуллас иди нахуй гей
Бунақа жамоага фақат гейлар мухлислик қилишиди.
Барсачилар Изоҳларидан дарров билса бўлади гейлигини.
Фақат "орқадан итариш".