"Ювентус" футболчиси "Барселона"га ўтишни истайди

6 июн 2026, 18:06
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Андреа Камбьясо фаолиятини "Барселона"да давом эттирмоқчи.

Ушбу маълумотни инсайдер Николо Скира маълум қилди. Манба маълумотларига кўра, Камбьясо "Барселона"да ўйнаш имкониятига жуда қизиқмоқда.

Айни пайтда каталонияликлар ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда ва Камбьясо кучайтириладиган номзодлар рўйхатига киритилган. Таъкидланишича, "Ювентус" 26 ёшли италияликни сотишдан камида 30 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Камбьясо ўтган мавсумда барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар