

Клуб спорт директори Матеу Алемани чап ва марказий ҳимоячилар, хавбек, икки вингер, форвард билан шартнома имзолашни ва "Орландо"га кетган Антуан Гризманннинг ўрнини босишни режалаштирмоқда.
"Атлетико"нинг устувор вазифалари - Марк Кукурельянинг ("Челси") ёрдами билан ҳимоянинг чап қанотидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Гризманнинг ўринбосари сифатида Бернарда Силвани ("Манчестер Сити") сотиб олишдир.
Шунингдек, мадридликлар ўтган мавсумда "Атлетико"да ижара асосида ўйнаган вингер Николас Гонсалесни "Ювентус"дан сотиб олишни истамоқда.



