

"Қизил иблислар"нинг 23 ёшли ярим ҳимоячига бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошди. Яқин кунларда клуб футболчининг трансфери бўйича "ўрмончилар" билан расмий музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, "Ноттингем Форест" Андерсонни сақлаб қолиш учун максимал даражада ҳаракат қилишга тайёр. Клуб раҳбарияти футболчи учун жуда катта маблағ талаб қилиши айтилмоқда.
Бу мавсумда Андерсон барча мусобақаларда 48 та ўйин ўтказиб, тўрт марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва учта голли узатмани амалга оширди.



