АПЛнинг топ клуби Федерико Вальвердени нишонга олди

17 май 2026, 11:58
"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени нишонга олди.

"Қизил иблислар" ёзда футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Мадрид клуби раҳбарлари Вальверденинг машғулотда жамоадоши Орельен Чуамани билан тўқнашувидан сўнг унинг трансферини кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қиладиган Федерико Вальверде "Реал" сафида 48 та ўйин ўтказди. Унда ярим ҳимоячи тўққизта гол урди. Шунингдек, футболчининг ҳисобида 13 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mirror.co.uk