UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  1 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  2 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   22 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  434 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9

"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози

"Манчестер Юнайтед" мухлислари клубнинг нарх сиёсатидаги туб ўзгаришлардан норозилик билдиришди.

Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда. 

Раҳбарият биринчи марта уй учрашувларини тоифаларга ажратиш тизимини жорий қилмоқда, бунинг натижасида энг оммабоп учрашувлар учун чипталар нархи сезиларли даражада ошади. Клуб мухлислари уюшмаси (MUST) маълумотларига кўра, янгилик нархларнинг ўтган мавсумларга нисбатан 50 фоиздан ортиқ ошишига олиб келади.

"А" тоифасига "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл"га қарши ўйинлар киради. Ушбу ўйинлар учун чипталар мухлисларга 59 фунтдан 97 фунтгача тушади. "Юнайтед" бу ўзгаришларни Премьер-лигадаги бошқа топ-клублар билан бирга қолиш истаги, шунингдек, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш зарурати билан изоҳламоқда. Бироқ мухлислар гуруҳи нафақат нархлар ошиши, балки ўзгаришлар мухлислар билан кенг муҳокама қилинмасдан қабул қилинганидан ҳам норози. 

Тизим 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради ва ўйинларни уч тоифага – "А", "B" ва "C"га ажратиб, чипта нархларини шунга мувофиқ даражалайди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика