"Барселона" "Челси" ҳимоячиси борасида музокаралар олиб бормоқда

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 19:30
"Челси" марказий ҳимоячиси Уэсли Фофана фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

"Sky Sports" хабарига кўра, 25 ёшли французнинг вакиллари унинг хизматларини "Барселона"га таклиф қилган. Хабарларга қараганда, икки томон сўнгги ҳафталарда трансфер бўйича музокаралар олиб борган.

1.jpg

Қайд этилишичА, "Челси" уни қўйиб юборишга тайёр, аммо камида 30 миллион евро эвазига. Каталония клуби раҳбарияти уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

Фофана жорий мавсум "Челси" сафида 34 ўйинда 2 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports