ПСЖ президенти: "Биз шунчаки футболчилар эмас, жангчиларга эгамиз"

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 19:55
ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи жамоанинг Чемпионлар Лигаси финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

6 май куни парижликлар "Бавария"га қарши 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва умумий ҳисобда кейинги босқичга йўл олди (6:5).

"Бу ажойиб. Икки финал... Биз иккинчи юлдузни қўлга киритмоқчимиз. Биз шунчаки футболчилар эмас, жангчиларга эгамиз. Жамоамиз мустаҳкам.

"Бавария" — ажойиб ўйинчиларга эга улуғ клуб. Бу биз учун ажойиб ўйин эди. Ўтган йили бу ерда тарих яратгандик ва буни давом эттирмоқчимиз. Бизнинг орзумиз — иккинчи марта ғалаба қозониш.

Юлдуз — бу жамоа. Ҳамма курашишга тайёр. Айнан шу футболчи, айнан шу ПСЖ. Бизда дунёдаги энг яхши мураббий ва энг яхши мухлислар бор. Баҳсда фақат бизнинг мухлисларнинг овози янгради. Улар энг зўрлари", – деди Ал Ҳелайфи.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport