Фликнинг агенти "Барселона" раҳбарияти билан учрашди

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 16:35
"Барселона" мураббийлар штабининг келажаги тобора аниқлашиб бормоқда.

Таниқ инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Ханси Фликнинг агенти Пини Захави немис мураббийи ва "Барселона" ўртасидаги янги музокараларни расман якунлаш учун Каталония пойтахтига етиб келди.

Иккала томон ҳам узоқ муддатли шартномани узайтириш учун музокараларнинг сўнгги босқичига киришди. Немис мураббийининг янги шартномаси 2028 йил июнь ойигача амал қилиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти Фликка тўлиқ ишонади, унинг услубини барқарорлик кафолати деб билади.

Каталония жамоаси лигада тўртта ўйин қолганида "Реал"дан 11 очко олдинда. 10 май куни бўлиб ўтадиган "Эл Класико"да "кўк-анорранглилар" ғалаба ёки дуранг қайд этса, Испания чемпионига айланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano