Манчестер ва Ливерпуль дербилари ҳақиқатдан ҳам қолдириладими? (+ФОТО)
09 дек 2017 17:10
Янгиликлар
Манчестер ва Ливерпуль дербилари ҳақиқатдан ҳам қолдириладими? (+ФОТО)
Ливерпулда эса Юрген Клопп жамоаси "Эвертон" билан дерби ғолибини аниқлашади. Аммо, ушбу дербилар Англиядаги ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилиши мумкинлиги эълон қилинди. Ижтимоий тармоқлардаги маълумот ва суратлар орқали Манчестер ҳамда Ливерпулдаги ҳолат ва об-ҳавони ўргандик.
МАНЧЕСТЕР

Ушбу сурат кеча Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган қор бўрони пайтида олинган. Айни дамда шаҳарда ҳаво ҳарорати 3 даража илиқ. Дерби бўладиган кун (эртага) Манчестерда қор ёғиши кутилмоқда. Учрашув ташкилотчилари қор бўрони бўлмаслигига умид қилишмоқда.
| МАНЧЕСТЕР | |||
|---|---|---|---|
| Кун | 9 декабрь | 10 декабрь | 11 декабрь |
| Кундузи | 3 даража | 1 даража | 1 даража |
| Кечаси | -3 даража | -5 даража | -4 даража |
"Олд Траффорд"нинг айни дамдаги ҳолати / Инстаграм

ЛИВЕРПУЛЬ
Айни дамда Ливерпуль шаҳрида ҳаво ҳарорати 4 даража илиқ. "Энфилд"даги дербига худди Манчестердаги каби қор бўрони тўсқинлик қилиши мумкин. "Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард қўл остидаги "қизиллар" ёшлари 8 декабрда яхшигина қор ёғиб ўтгани сабабли тонгги машғулотни оппоқ майдонда ўтказишга мажбур бўлишди.





| ЛИВЕРПУЛЬ | |||
|---|---|---|---|
| Кун | 9 декабрь | 10 декабрь | 11 декабрь |
| Кундузи | 4 даража | 1 даража | 2 даража |
| Кечаси | -2 даража | -2 даража | -1 даража |
Об-ҳаво маълумотлари accuweather.com сайтидан олинди.
Суратлар манбаси: DailyMail, anfieldhq.com, Instagram.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар