"Манчестер Сити" – "Ливерпуль" учрашувининг бошланиш вақти ўзгаради

Sherzod Nurmatov
14 окт 2023
АПЛ мухлисларнинг хатти-ҳаракатидан хавотирда.

Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Ливерпул" баҳси жамоалар мухлисларининг аввалги ўйинда қилган номақбул хатти-ҳаракатлари туфайли бошқа вақтда ўтказилади. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, хавфсизлик бўйича маҳаллий маслаҳат гуруҳи жамоаларга Тошкент вақти билан 20:30 да ўйнашга рухсат бермайди. Учрашув эртароқ соат 15:30 да бошланади.

Шунингдек, "Ливерпуль" мухлислари учун чипта квотаси ҳам қисқартирилиши хабар қилинган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia