"Манчестер Сити" икки футболчи учун тахминан 200 миллион фунт тўлашга тайёр

Sherzod Nurmatov
31 мар 2026
"Манчестер Сити" ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида "Ньюкасл"дан Сандро Тонали ва "Ноттингем Форест"дан Эллиот Андерсонни кўзламоқда.

"TEAMtalk" хабарига кўра, "Этихад" стадионида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда, чунки спорт директори Угу Виана Родри ва Бернарду Силванинг кетиш эҳтимоли туфайли "шаҳарликлар" ярим ҳимоясида ўзгартириш қилиш вазифасига дуч келмоқда.

Манчестер клуби Тонали ва Андерсон учун потенциал шартномалар доирасида тахминан 190 миллион фунт тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk