"Манчестер Сити" ҳимоячисига Германиядан даъвогар бор

21 май 2026, 21:38
"Бавария"дагилар "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунз билан шартнома имзолаш вариантларини кўриб чиқмоқда, деб ёзади "Daily Mail".

Ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этадиган Стоунзга "Бавария" томонидан қизиқишлар бор ва томонларнинг шартнома имзолаш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Англиялик футболчи 2016 йил ёзидан буён "шаҳарликлар" таркибида ўйнаб келмоқда. Ушбу мавсумда у барча турнирларда 17 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›