UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  18 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  2 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  21

Манба: Икром Алибоевга Португалия клубидан қизиқиш бор Янгиликлар

Манба: Икром Алибоевга Португалия клубидан қизиқиш бор

Бу ҳақда собиқ футбол журналисти Шаҳбоз Беғамов хабар берди.

"Корея чемпионатида ўйнаётган дўстим Икром Алибоевга Португалия Примейра Лигаси вакили — "Эштрела" жамоасидан расмий таклиф келди.

"Эштрела" Алибоевга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Трансфер амалга ошиши ёки ошмаслиги ҳақида ҳал қилувчи қарор эса Алибоевнинг ҳозирги жамоаси "Канвон"га боғлиқ.

Чунки кореяликликлар мураббийи Икромни жамоада олиб қолмоқчи. Икром Алибоевнинг "Канвон" билан тузган шартномасини узайтириш ҳуқуқи клуб ваколатига тегишли. Воқеалар ривожини энди кейинги босқичдаги музокаралар орқали кўрамиз", – дейилади хабарда.

Икром Алибоевнинг "Канвон" жамоаси чемпионат охирги турида "Сувон Блюуингс" билан рўбаро келиб, дурангга эришди (0:0). Шу тариқа "Канвон" 34 очко билан мавсумни 10-ўринда якунлади (12 жамоа ичида) ва энди плей-офф баҳсида К-Лига 2 вакили "Кимпхо Ситизен"га қарши 2 та ўйин ўтказади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика