Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин

Sherzod Nurmatov
25 апр 2025
Португалия футбол федерацияси (FPF) терма бош мураббийи сифатида Роберто Мартинеснинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган Жозе Моуриньюнинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилгани учун “Фенербахче”га товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Португалия 62 ёшли мутахассисни тайинлашдан манфаатдор, чунки улар ЖЧ-2026да энг катта муваффақиятни мақсад қилган.

Федерация жамоанинг Миллатлар Лигасидаги натижаларидан қатъи назар Моуриньюни терма жамоани бошқаришга қўйиб беради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: MSN