

29 ёшли футболчига қизиқиш бўлишига қарамай, "Реал" ҳозирча ҳеч қандай расмий қадам ташлагани йўқ ва энди ярим ҳимоячи инглиз клуби билан шартномани янгилашга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ турибди.
"Шаҳарликлар" бир неча ҳафтадан бери Родри билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Энди улар футболчини Премьер-лигада камида яна бир йил ушлаб қолиш учун жараённи тезлаштиришга тайёр.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Родри АПЛда 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришди.



