“Ман Сити” – ПСЖ. Жавоб ўйини олдидан “Angliya futboli” сторисидаги сўровнома натижалари

Eldor Akmurzayev
4 май 2021
Чемпионлар Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган “Ман Сити” ва ПСЖ ўртасидаги жавоб учрашуви “Этиҳад”да бўлиб ўтади ҳамда Тошкент вақти билан 5 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Мазкур учрашув олдидан Instagram'даги махсус “Angliya futboli” саҳифамизнинг сторисида сўровнома ўтказилди. Натижалар эса деярли тенгликни кўрсатмоқда – 49 га 51 фоиз парижликлар фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучган. ПСЖ сафида Маркиньос ҳисобни очган бўлса, “Ман Сити”дан Кевин де Брюйне ва Риёд Маҳрез гол уриб, жамоасига сафардаги ғалабани тақдим этганди.

Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг! 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia