

"Мен ҳакамликка эътибор қаратмоқчи эмасман, чунки "Реал" биздан бир бош баланд эди… Бироқ шундай таассурот уйғонмоқдаки, "Реал" футболчиларига шунчаки нафас чиқариб қўйсангиз ҳам, дарҳол қўполлик белгиланаверади, биз эса ҳакамлар қўполликмизни тан олиши учун тўғри маънода қон йиғлашимизга тўғри келмоқда", — дейди Фунеснинг сўзларини "Defensa Central" нашри.
"Рақиб сафида жаҳон даражасидаги футболчилар йиғилган. Сафардаги ушбу икки ўйинда кўрсатган ўйинимиздан қониқмадим, аммо бизни янада кучли қиладиган бир нарса бор — биз ўсишда давом этамиз. Бундай қийин шароитда хотиржамликка берилиш ғалати бўлар эди", — дея қўшимча қилди мураббий.



