UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  7 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

Максим Шацких Суперкубок финали олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Максим Шацких Суперкубок финали олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Эртага Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Андижон" ва "Насаф" жамоалари тўқнаш келади. Мазкур беллашув олдидан "бургутлар" устози Максим Шацких ва футболчи Дониёр Абдуманнопов фикрларини билдирди. 



"Финаллар ҳар доим қизиқ бўлади. Мухлислар яхши атмосфера ярата олишига ишонаман. Финаллар ҳар доим қизиқарли кечади. Эртага интенстив ва томошабоп футбол намойиш этишга интиламиз. Ғалаба қозониб, "Андижон" тарихида ўз номнини қолдиришни мақсад қилганми" - дея фикр билдирди Максим Шацких эртанги финал олдидан.


"Жамоада кайфият аъло даражада ва барча эртанги учрашувга тайёр. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига ҳам умид қиламиз" - Абдуманнопов


- Суперкубок финалидаги учинчи иштирокингиз бўлади. Бунга қадар икки маротаба "Пахтакор" бош мураббийи сифатида "Насаф"га имкониятни бой берган эдингиз. Учинчи имкониятда Суперкубокни қўлга киритиш сиз учун қанчалик аҳамиятга эга?


- Бу статистика менга қўшимча мотивация бермайди. Футболчилар учун эса, албатта. Икки маротаба Суперкубок финалида ютқаздим деб ўйлаб ўтирмайман. Ўтган финаллар тарихга айланиб улгурди. Биз ўз ўйинмизни намойиш этишимиз керак бўлади. Майдонга курашиш учун чиқишимиз аниқ. Барчасини ўйин жараёнида билиб оламиз.

- Жамоага келганингиздан бери нималар ўзгарди деб ўйлайсиз? Қайси жабҳалардан кўнглингиз тўлмоқда ва камчиликлар ҳақида айтиб ўтсангиз...


- Биз иккита ўйин ўтказдик. Дастлабки ўйинда "Шўртан"га мағлуб бўлдик. "Сурхон"га қарши ўйинда эса ғалаба қозона олдик ва омадсиз серияни ниҳоят якунлай олдик. Ҳозир яхши кайфиятда финал баҳсига етиб келдик. Эртага стадионга келган ишқибозлар жамоалар намойиш этган ўйиндан кўнгли тўлади деб ўйлайман.


- Ўтган йили Суперкубокни пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эдингиз. Бу сафар пенальтиларга тайёргарлик кўрасизларми?


- Бугун пенальтиларни машқ қиламиз. Менинг фикримча, пенальтиларни яхшироқ ижро этиб бўлмайди. Бугун, машғулот сўнгида илк маротаба машқ қилиб кўрамиз. "Лотерея"га қадар етиб бормасдан ўйин натижасини ҳал қилишни истаган бўлардим. Серияда ким яхшироқ тепа олишини бугун билиб оламиз.


- Ўтган мавсумда "Андижон" стандрат вазиятлардан кўп голлар ураётган эди. Сиз ҳам ушбу жабҳада иш олиб боряпсизми?


- Биз ҳар бир деталлар устида иш олиб борямиз. Ўтган мавсумда жамоада бошқа таркиб эди. Мендан олдинги мураббийлар штаби стандартларга катта эътибор қаратганди. Мен эса бунчалик катта эътибор бермайман, аммо эртага янгича эпизодлардан фойдаланамиз. Стандартлардан фойдаланишда бир нечта вариантларимиз бор.


- "Андижон"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг "Ультрас" жамоани қайд этаётган натижалардан норози бўлди. Мухлислар ҳатто футболчилар билан ҳам учрашишди. Агар эртага "Андижон" Суперкубокни қўлга кирита олса, ушбу соврин "Ультрас" ва жамоа ўртасидаги муносабатларни яхшилай оладими? Мухлислар ва клуб ўртасидаги ҳозирги муносабатлар қандай?


- Барчаси ажойиб. Мен улар билан ҳар куни кўришаман. Олдин нималар содир бўлгани муҳим эмас. Ҳозир эса принциплар бошқача. Мен мухлислар етакчиси деярли ҳар куни гапламаяпман. "Андижон" таклифини қабул қилганимга "Ультрас" мухлислар гуруҳи сабабчи. Улар Ўзбекистондаги энг катта ва кучли мухлислар гуруҳи. Мен улардан бир нарсани илтимос қилдим. Сабрли бўлишни, сабаби клубга келиб, бир куннинг ўзида барчасини ўзгартириб юбориб бўлмайди. Бу имконсиз. Олдимизда кичик танаффус бор ва ушбу танаффус давомида кичик йиғин ўтказамиз. Биринчи давранинг якунида дастлабки ўйин суратимизни намойиш этишимиз керак. Мухлислар ҳам барчасини тушунишмоқда. Тўғри, барча ғалаба қозонишни истайди. Шунингдек биз ҳам.


Дониёр Абдуманноповга савол

- Статистикага қарасак, сиз Максим Шацких қўл остида энг яхши ўйинингизни намойиш этасиз. Максим Шацких сиз учун энг қулай мураббий деб ҳисобласак бўладими?


- Александр Хомяков қўл остида камроқ имкониятга эга бўлдим. Бунинг сабаби шу деб ўйлайман. Сўнгги ўйинларда эса 90 дақиқа давомида ўйнаяпман. Менинг фикримча, сабаби шу.

Максим Шацкихдан қўшимча

- Ўз фикримни айтиб ўтсам. Менинг фикримча, Абдуманнопов ҳужум чизиғидаги энг яхши футболчилардан бири. Ушбу футболчи ҳар бир рақибга қарши фарқни келтириб чиқариши мумкин. Бундай футболчилар жуда кам. Дониёр нега ҳали ҳамон терма жамоага чақирилмаганини билмайман. Ҳеч бўлмаса, бир маротаба чақириб имконият бериб кўришга лойиқ. У ҳали ўз сўзини айтади.


- "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг жамоада бор-йўғи 16та футболчи бор. Қолганлар "лазарет"да деган эдингиз. Эртага майдонга туша оладиган ёки ҳали ҳамон тикланишга улгурмаган футболчилар ҳақида айтиб ўтсангиз.


- Мен эндигина жамоани қабул қилиб олганимда 6та асосий таркиб футболчилари жароҳат олган эди. Бир нечта футболчилар сафга қайтди, аммо уларнинг фамилиясини айтиб ўтирмайман. Афсуски, етакчимиз Олег Зотеев узоқ вақтга сафдан чиқди. Ишонаманки, Зотеев тезда тикланада олади ва яна жамоага ёрдам беради. Ўринбосарлар таркибидан ҳам ёш йигитларни жалб этганмиз. Ёш йигитчалар "Бунёдкор" стадионини биринчи маротаба кўраётган бўлса керак. Имконият бўлса, уларни ҳам майдонга туширамиз.


- "Андижон"да таянч ярим ҳимоячиси позициясида муаммо бордек. Жамоадаги футболчиларнинг салоҳияти бўш қолаётган позицияларни ёпишга етадими? Масалан, ўтган мавсум таянч зонада Леван Арвеладзе ўйнаган эди. Янги мавсумда эса Арвеладзе каби футболчи йўқдек.


- Муҳаммадкарим Тоиров сафга қайтди. Легионерларни эса мен жамоага олиб келмаганман. Кўнглим тўлмаётган легионерлар ҳам бор. Уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни кўриб чиқамиз. Трансферлар ойнаси очилишига бир ярим ой вақт бор. Таркибда глобал муаммолар бор демайман, аммо мени қониқтирмаётган жиҳатлар ҳам бор. Футболчиларни бизга кераклигича ўзгартира олмасак, бошқа номларни қидирамиз. Қарор менда бўлганида, мен бошқа футболчиларни жалб этган бўлардим. Ҳозир бор ресусрдан фойдаланишимиз керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика