UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  55 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"

Ўзбекистон Суперкубогида "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйин ҳақида ортиқча гапиришдан фойда йўқ. Ўйин сифати бўйича йигитлардан розиман, улар борларини беришди. Футболчиларимиз ўз даражасини кўрсатишди. Афсуски, яна хатоларимиз бизга панд берди.

- "Насаф" жамоаси 4 кишини майдонга тушираётган пайтда сиз 3 нафар футболчини чақиргандингиз, кейин эса тўсатдан қарорингизни ўзгартириб, 1 нафар футболчини туширдингиз. Бу Бердиевнинг қарорларидан кейинги ўзгартиришмиди?

- Биз мажбурий ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Бу футболчи чарчаб қолгани туфайли амалга оширилди. Футболчиларимиз 18-19 ёшда, ҳали ёш.

- Мураббийлар баъзида пенальтилар сериясида дарвозабонни алмаштиради. Сизнинг захира посбонингиз тушишга тайёр турганди. Уни тушириш истагингиз бормиди?

- Бизда дарвозабонлар мураббийи бор. Биз унинг қарорига кўра иш тутамиз. 

- Пенальтини ижро этганларни сиз танлаб бердингизми?

- Футболчилар ўзлари танлашди. Мен улар билан маслаҳатлашган ҳолда шундай қарорга келдим. Шахсан мен футболчиларни пенальтилар сериясига тайёрлайдиган мураббийлардан тоифасидан эмасман.

- Захирадаги имкониятларимиз кам деб айтдингиз. Бу Элит Чемпионлар Лигасида клубга қийинчилик туғдирмайдими?

- Ёзда трансферлар қиламиз. Камида ёзгача шу таркиб билан ўйнашимиз керак. Элит ОЧЛгача режа бўйича ишлашда давом этамиз. 

- "Пахтакор" гол урганидан кейин жамоа анча ортга қайтиб, ҳимояланишга эътибор қарата бошлади. Нима учун шундай бўлди?

- Футболчиларга тўпни назорат қилишни буюрдим. Аммо ёш футболчилар тўп назоратида қийинчиликка дуч келишмоқда. Ҳозирча тўпни ўзида сақлай оладиган футболчилар кам. Буни уқтириб, ўйин пайтида гапимни етказишга уриндим, аммо бу жуда қийин бўлди. Эҳтимол, куч етишмагани боис тўпни назорат қилмагандирмиз. 

- Холдорхонов сўнгги учрашувларда қайдномадан жой олмаяпти. Бунга сабаб нима эди?

- Унинг ўйинларида пасайиш кузатилгани учун шунчаки ўринбосарлар жамоасига юбордик.

- "Пахтакор"га келганингизган кейин жамоани етакчилар бирин-кетин тарк этишмоқда ва молиявий имкониятлар камайиб бормоқда... 

- Бизда молиявий қийинчиликлар борлигини ким айтди? Футболчи жамоани тарк этишни хоҳладими, уни жамоада олиб қолишдан маъно йўқ. Бу уларнинг ҳуқуқи ва улар кетгани тўғри ҳам бўлади.

- Кўриниб турибдики, таркибдаги футболчилардан кўнглингиз тўлмаяпти. Буни бот-бот таъкидлаб келмоқдасиз. Бундай воқеалар ривожига қачонгача чидайсиз?

- Биз академиямизга таяниб иш тутамиз ва бу раҳбариятнинг қарори. Сиз кечаги "Пахтакор"ни унутинг, бу йил бошқа жамоани кўрасиз. Келган пайтимда 2 марта чемпион бўлгандик. Ҳозир бошқа жамоа шаклланди. Бугун айрим футболчилар биринчи марта майдонга тушишди, "Бунёдкор" стадионини энди кўриб туришибди. Умуман олганда, йигитлар борларини беришди, бунинг учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика