UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  7 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Лутфулла Тўраев: "Пахтакор" майдонида ҳам ғалаба қозониш вақти келди" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Пахтакор" майдонида ҳам ғалаба қозониш вақти келди"

"Бунёдкор"нинг бугунги машғулотидан сўнг жамоа етакчиси Лутфулла Тўраев фикрларини билдириб ўтди.

- Қисқа муддатли таътилдан сўнг иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Авваламбор, халқимизни яқинлашаётган қурбон ҳайити байрами билан табриклайман. Биринчи давра ортда қолди. Эндиликда иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошладик. Икки маҳалдан машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Биринчи кун тиббий кўрикдан ўтдик, ковидга тест топширдик. Худога шукур ҳамма соғ-саломат. 31 июль куни  "Пахтакор" билан учрашувга жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

- Бугун ушбу баҳс "Бунёдкор" стадионида ўтмаслиги ҳақида хабар чиқди. Майдон майсаси ачинарли ҳолатга келиб қолган. Ўйин 

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Мазкур жараёнга муносабатингиз қандай?

- Бизни қўлимизда эмас. Биринчи йиғилган кунимиз Шуҳрат ака бу ҳақида айтдилар. Ўйлашимча, кейинги уй ўйинимизга майдон тайёр бўлиб улгуради. 

- "Пахтакор" жамоаси олдинги мавсумларда "Бунёдкор" стадионида яхшигина қаршиликка учраган, қийналганди. 

- Энди бу  -  футбол. Икки йилдан бери "Пахтакор" майдонида мағлубиятга учраяпмиз. Демак, ғалаба қозониш вақти келди. Ютқазмасликка ҳаракат қиламиз. Дерби ўз номи билан дерби. Бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар доим қизиқарли кечган.



Жаҳонгир ёзиб олди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика