Лукас Эранандес жароҳат туфайли ЖЧ билан хайрлашди
23 ноя 2022 15:07
Янгиликлар
Лукас Эранандес жароҳат туфайли ЖЧ билан хайрлашди
Франция терма жамоаси футболчиси Лукас Эрнандес Австралияга қарши ўйинда тиззасидан жароҳатланди.
Ҳимоячи Қатардаги Жаҳон чемпионати биринчи ўйинида Мэттью Леки (Австралия) билан тўқнашиб кетди ва тиззасидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ушбу жароҳат амалдаги жаҳон чемпионлари учун навбатдаги зарба бўлди. Франция турнирга тайёргарлик жараёнида бир нечта футболчилари, жумладан, асосий ҳужумчи Карим Бенземани ҳам йўқотди.
Терма жамоа устози Дидье Дешам Франция футбол федерациясининг 26 ёшли футболчининг жароҳат олганини тасдиқловчи баёнотида бу борада қисқача фикр билдирди:
"Бутун гуруҳ, футболчилар ва ходимлар каби Лукас учун жуда афсусдаман. Биз муҳим ўйинчилардан бирини йўқотдик. Лукас – жангчи. Уни яхши биламан, жасур футболчи. Жамоа номидан унга шифо тилайман".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар