Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"
21 авг 18:21
Янгиликлар


Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"
"Наполи" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Олимпиакос" билан ўртоқлик учрашувида (2:1) олган жароҳати ҳақида гапирди.
"Охирги бир неча кундаги хабарлар учун барчангизга раҳмат. Қўллаб-қувватловлар учун жуда миннатдорман. Кўнгилсизликлар содир бўлади ва жароҳатлар ўйиннинг бир қисмидир. Лекин Худонинг марҳамати билан ўзимни яхши ҳис қиляпман нима бўлишидан қатъи назар ўзимни яхши ҳис этяпман. Тез орада кўришгунча", – деди Лукаку.
Аввалроқ Лукаку чап сонидан жиддий жароҳат олгани, бунинг учун жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Лукаку ўтган мавсум 36 ўйинда иштирок этиб, 14 та тўп киритган ва 10 та голга ассистентлик қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар