UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  224 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  15 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди Янгиликлар

"Локомотив" ва "Сепахон" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги турини ўз майдонида Эроннинг "Сепахон" клубига қарши ўтказди. Ўйин 1:0 ҳисобида "темирйўлчилар"нинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдан олдин ҳар иккала клуб раҳбарлари - Ражабов Мансур Кучкарович ("Локомотив" ПФК президенти) ва Асгар Багериян ("Сепахон" ФК Бошқарув раиси) иккала жамоа ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига имзо чекишди. Ҳамкорлик шартномасида қуйидаги гаплар ёзилган.

Ўзбекистоннинг "Локомотив" футбол клуби ҳамда Эрон Ислом Республикасининг "Сепахон" футбол клуби раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикасининг маданият ва спорт соҳасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва жамоалар орасида спорт бўйича ўзаро малака алмашиш учун қуйида санаб ўтилган бўлимларни келажакда икки клуб ўртасида йўлга қўйиш мақсадида ушбу битим имзоланади:



1. Жамоаларга тегишли бўлган спортчиларни ўзаро келишув асосида у ёки бу клубга трансфер қилиш;

2. Жамоаларнинг турли ёшдаги футболчилари ўртасида белгиланган қоидаларга кўра ўртоқлик ва назорат учрашувларини ташкил этиш;

3. Эрон ва Ўзбекистон спорт жамоаларининг у ёки бу мамлакатда ўқув-йиғин машғулот олиб боришини таъминлаш;

4. Янги футбол методлари ва қўлланмалари бўйича ўзаро фикр алмашиш, футбол машғулотлари жараёнларини дискларга ёзган ҳолда жамоа устозлари ва футболчилар орасида умумий тажриба алмашиш;

5. Ва яна бошқа турли йўналишларда ўзаро келишувни қўллаб-қувватлаш ва шу асосда иш олиб бориш.



Мухлисларга яхши маълум, "Локомотив" ўтган йил Англиянинг "Флитвуд Таун" футбол клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганди. Бу йил эса "Сепахон" билан ҳам янги мақсадлар сари ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Хабарингиз бор, "Локомотив" собиқ футболчиси Фозил Мусаев айни пайтда "Сепахон" шарафини ҳимоя қилмоқда ва унинг ўйинидан клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штабининг кўнгли тўқ. Ажаб эмас, ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ "Локомотив"га "Сепахон"дан ҳам бирор бир тажрибали футболчи келиб қўшилса. Ўйлаймизки, мазкур ҳамкорлик шартномаси ҳар иккала клуб учун ҳам фойдали бўлади.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика