А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди

Alisher Ostonov
12 янв 2026, 02:50
Италия А Серияси 20-тур доирасидаги бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

Пиетро Комуссо 66-дақиқада ҳисобни очди. Кристофер Нкунку эса 90-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳолда миланликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Қайд этиш керакки, “Фиорентина” устози Паоло Ваноли 45+2 дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

“Милан” 19 ўйиндан сўнг 40 очко жамғарган ҳолда, “Интер”дан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. "Фиорентина" эса 20 ўйиндан сўнг 14 очко билан 18-ўринда жойлашган.





79-дақиқада Виктор Нелссон ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва римликларга меҳмондан ғалаба билан қайтишди.

“Лацио” 20 ўйиндан сўнг 28 очко билан 8-ўринда, “Верона” эса 19 ўйиндан сўнг 13 очко билан 19-ўринни банд этган.




Федерико Димарко 9-дақиқада ҳисобни очди. Скотт Мактоминей эса 26-дақиқада мувозанатни тиклади. 71-дақиқада неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте жамоасига нисбатан белгиланган пенальти учун норозилигини очиқдан-очиқ кўрсатгани ортидан қизил карточка олди. Хакан Чалханоглу эса 73-дақиқада ўн бир метрлик нуқтадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо, “Наполи” хавбеки Скотт Мактоминей 81-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

“Интер” 19 ўйиндан сўнг 43 очко билан турнир жадвалини бошқармоқда, “Наполи” эса 19 ўйиндан сўнг 39 очко билан учинчи ўринда жойлашган.





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia