UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  0 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  13 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда Янгиликлар

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда

Теглар :  Локомотив
Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни Минск шаҳрида олиб борган “Локомотив” футбол клубини олдинда ниҳоятда муҳим учрашувлар кутиб турибди.

“Темирйўлчилар” учун 25 июлдан бошлаб жиддий баҳслар старт олади десак муболаға бўлмайди.

Хабарингиз бор, “Локомотив” ўз олдига катта мақсадларни қўйган: жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча “Локо”нинг ҳам Осиё чемпионлар лигаси, ҳам Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида қайд этаётган натижалари чакки эмас. Жамоа учала фронтда ҳам мағлубиятга учрамаган ҳолда одимламоқда.

25 июль куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Машъал” (Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал) жавоб баҳси билан “темирйўлчилар” қайноқ паллани бошлашади. Шундан сўнг кетма-кет ўйинлар бошланади. Ҳисоблаб чиқсак, “Локомотив” 25 июлдан бошлаб яқин бир ой ичида саккизта расмий ўйинда майдонга тушади. Бу ўйинлардан биттаси Ўзбекистон Кубоги, яна биттаси Осиё чемпионлар лигаси ҳамда қолган олтитаси Олий лигадан ўрин олган баҳслар.

Қизиғи шундаки, “темирйўлчилар” қаторасига дастлабки тўртта беллашувни ўз уйларида ўтказишади. Аввалига “Машъал” билан куч синашадиган жамоа кейинчалик ТТЙМИ стадионида “Қизилқум”, “Навбаҳор” ва “Андижон”ни қабул қилади. Умуман олганда, жамоа яқин бир ой ичида бўладиган саккизта ўйиндан бештасини Тошкентда, қолган учтасини сафарда ўтказади.

“Локомотив” сафарда олий лига доирасида “Нефтчи” билан “Машъал”, шунингдек Осиё чемпионлар лигаси ўйинида “Ал Айн” (БАА)га қарши кураш олиб боради. Биз “Локо” иштирокидаги беллашувларга мухлисларни чорлаб қоламиз ҳамда қайноқ палла бошланаётгани муносабати билан жамоа аъзоларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида “Локомотив”нинг июль-август ойларидаги ўйинларини келтириб ўтамиз.

25 июль. Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал жавоб учрашуви

“Локомотив” – “Машъал”

28 июль. Олий лига, 13-турнинг қолдирилган ўйини
“Локомотив” – “Қизилқум”

3 август. Олий лига, 16-тур.
“Локомотив” – “Навбаҳор”

8 август. Олий лига, 17-тур.
“Локомотив” – “Андижон”

14 август. Олий лига, 18-тур.
“Нефтчи” – “Локомотив”

18 август. Олий лига, 19-тур.
“Локомотив” – “Сўғдиёна”

23 август. ОЧЛ, 1/4 финал дастлабки учрашув
“Ал Айн” – “Локомотив”

26 август. Олий лига, 20-тур.
“Машъал” – “Локомотив”

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика