UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  1 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  2 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   9 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  3 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг Янгиликлар

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига ташриф буюринг

Ўзбекистон Суперлигаси-2018 эртага 2-тур учрашувлари билан давом эттирилади.

Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашувлардан бирида Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - "Локомотив" Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув "Локомотив" стадионидаги янги мавсумдаги очилиш баҳси бўлади.  Шу боисдан "темирйўлчилар" жамоаси мазкур ўйинга анча жиддий ҳозирлик олиб борди.  Ўйинни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Локомотив" стадионида ҳам айрим таъмирлаш ишлари олиб борилди.  Стадионда оилавий сектор ташкил этилди.  Энди стадионга фарзандлари билан биргаликда ташриф буюрадиган мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилди.  Шунингдек,  "Локомотив" расмий дўкони ҳам фаолият кўрсата бошлади.  Клуб расмий дўконида ишқибозлар клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилишлари мумкин.

9 март куни бўлиб ўтадиган учрашувда "Локомотив" стадионининг 1-8 секторлари учун билетлар бепул тарзда тақдим этилади.  Қолаверса,  ўйин бошланиши олдидан катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Таъкидлаб ўтамиз,  "Локомотив" - "Металлург" учрашуви 9 март куни ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин соат 20:00да старт олади.  Футбол ишқибозлари соат 18:00дан бошлаб стадионга ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика