UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  2 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  30 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  1 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5

“Локомотив” билан баҳс олдидан Стивен Жеррард соврин қабул қилиб олди Янгиликлар

“Локомотив” билан баҳс олдидан Стивен Жеррард соврин қабул қилиб олди

“Рейнжерс” устози Стивен Жеррард Шотландия чемпионатининг декабр ойидаги энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Жеррард шогирдлари ўтган ой чемпионат доирасида 6 ўйин ўтказиб, уларнинг 5тасида зафар қучди ва яна бир учрашувда муроса йўли танланди. Энг асосий муваффақият эса азалий рақиб “Селтик”ка қарши баҳсда (2:1) қайд этилди. 

Англиялик мутахассис мавсумда иккинчи бор (сентябрь билан бирга) ойнинг энг яхшиси сифатида эътироф этилди. 

Глазголиклар Шотландия Премьер-лигаси 21 туридан кейин 50 очко билан 2 ўринда боришмоқда. Битта кўп ўйин ўтказган пешқадам “Селтик”да эса 52 очко мавжуд.

Аввалроқ, Стивен Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувини сабрсизлик билан кутаётгани ҳақида хабар берилганди. Бўлажак тўқнашув 11 январь куни Дубайдаги "Севенс" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика