"Локомотив" 4 клубдан пул талаб қилмоқда
21 дек 2024 16:59
Янгиликлар
"Локомотив" 4 клубдан пул талаб қилмоқда
Тошкентнинг "Локомотив" клуби 4 клубдан компенсация талаб қиляпти.
"Локомотив" ўз вақтида "темирйўлчилар" сафида рўйхатдан ўтган футболчилар — Жасур Жалолиддинов, Жавоҳир Абдуалимов, Жалолиддин Жумабоев, Нурмуҳаммад Тошпўлатов ва Анвар Алижонов учун машғулот компенсацияси талаб қилишни бошлади.
“Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”да машғулот компенсацияси нима эканлиги ва уни ҳисоблаш механизми тушунтириб ўтилган. Шу асосда "Локомотив" юқорида номлари келтирилган футболчилар учун "Нефтчи", "Навбаҳор", "Машъал" ҳамда "Дўстлик" Тошкент клубларидан регламент асосида пул олишни режалаштирган. Бунда нафақат компенсация, балки уни ўз вақтида тўламаганлик учун пенялар ҳам инобатга олинган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар