“Локомотив” 1-дақиқадаги гол эвазига ўз майдонида ютқазди
18 сен 2017 23:45
Янгиликлар
“Локомотив” 1-дақиқадаги гол эвазига ўз майдонида ютқазди
Москванинг “Локомотив” клуби Россия чемпионатининг 10-турини ўз майдонида “Амкар”га қарши ўтказиб, аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ягона гол ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ Михаил Гашенков томонидан киритилди. Бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди. “Локомотив” турнир жадвалида пешқадам бўлиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Бугунги мағлубиятдан сўнг Москва “темирйўлчилари” 20 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб туришибди. “Амкар” эса 8 очко билан 14-поғонага кўтарилиб олди. Учрашувда ҳамюртимиз Виталий Денисов бошланғич таркибда майдонга тушиб, бир бўлим ҳаракат қилди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар