"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ

Sherzod Nurmatov
3 окт 2025
"Ливерпул" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Максанс Лакруа сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақда "Football Insider" хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли франциялик футболчининг трансфери 2026 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.

Лакруа 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 11 ўйинда майдонга тушди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider