Дунёнинг учинчи энг бой инсони “Ливерпуль” эгаларидан бирига айланади

Sherzod Nurmatov
11 авг 2026, 13:10
Долларлик миллиардер ва Amazon маркетплейси асосчиси Жефф Безос “Ливерпуль” акцияларини сотиб олишга қизиқиш билдирган бойлар гуруҳига қўшилади.

“Daily Mail” нашрига маълум бўлишича, Forbes томонидан 2025 йилда бойлиги 215 миллиард долларга баҳоланган дунёнинг учинчи энг бой одами клубнинг 30 фоизлик акциясини қўлга киритишга интилаётган консорциумнинг энг кўзга кўринган аъзосига айланади.

Ушбу ҳажмдаги акциялар бўйича битим “Ливерпул”нинг америкалик эгалари — Fenway Sports Group билан тузилиши ва деярли 1,5 миллиард долларга баҳоланиши кутилмоқда. Битимнинг ўзи эса якунланиш арафасида ва у энг кечи билан 24 августгача расман тасдиқланади.

Безосдан ташқари, консорциум таркибига аввалроқ хабар берилганидек, пўлат қуйиш гиганти Лакшми Митталнинг куёви Амит Бхатия, шунингдек, Марк Цукербергнинг курсдоши ва Facebook ҳаммуассиси, бойлиги 28 миллиард доллардан сал кўпроққа баҳоланаётган Эдуардо Саверин киради. Консорциумга айнан Бхатия бошчилик қилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail