"Ливерпуль” янги ҳимоячи учун 80 млн евро тайёрлади

"Ливерпуль” ёзда янги ҳимоячи сотиб олмоқчи.

"Қизиллар" "Ноттингем Форест" вакили Мурильога эътибор қаратди. Англия гранди футболчи учун 80 млн евро таклиф қилиши мумкин.

Бу мавсумда Мурильо "ўрмончилар" сафида 34 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳимоячи иккита гол урди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.


Манба: onefootball.com