

SER Deportivos журналисти Пакохо Дельгадонинг хабар беришича, Англия клуби "Реал" ҳимоячисини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва аллақачон унинг атрофидагилар билан алоқа ўрната бошлаган. Дастлаб битим ижара шаклида расмийлаштирилиши мумкин.
Трансфер жараёнини икки омил мураккаблаштириши мумкин: футболчининг юқори маоши ва унинг "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан дўстлиги.
Александер-Арнолд — "Ливерпуль" тарбияланувчиси. У "Реал"га 2025 йилда ўтган eди.
Жорий Ла Лига мавсумида 28 ёшли англиялик 6 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.



